Ифторлик тадбирлари давом этмоқда

Муборак Рамазон ойида меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби халқимизнинг азалий хислатлари яққол намоён бўлади.

Чортоқдаги маҳаллаларда туман ҳокимлиги, «Маҳалла» ХЖФ, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида секторлар кесимида ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда.

Ифторлик тадбирлари давом этмоқда

2023 йил 4 апрель куни “Сой” ҳамда «Ҳазратишоҳ» маҳалласи аҳоли вакиллари ҳам ифторлик тадбирида жам бўлдилар.

Албатта, мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан Рамазон ойида амалга оширилаётган бу каби улуғвор ишлар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz