Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси юзасидан МУНОСАБАТ

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси юзасидан МУНОСАБАТ

мамлакатимизни 2023 йилда ҳар томонлама ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва халқимиз фаровонлигини ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Бу улкан мақсад ва вазифалар замирида аввало, таълимни ривожлантириш орқали инсонга эътибор ва унинг манфаатларини таъминлаш масаласи мужассам. Шунинг учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши ва юритиши ҳам батафсил баён қилинди, аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Мурожаатномада белгиланган ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши,  табиий ресурслар, жумладан, сув ҳавзалари ва ер ости захираларини муҳофаза қилиш, эркин бозор механизмларини жорий қилиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш каби устувор йўналишлар бўйича иш ташкил этиш – бош мақсадимиздир.

Анваржон Отаходжаев, Чортоқ тумани ҳокими

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz