Чортоқда Туркия технологияси асосидаги янги бетон заводи ишга тушди

Умумий қиймати 3 млрд 714 млн сўмлик ушбу лойиҳани ишга туширилиши натижасида 12 та янги иш ўрни яратилди. Завод соатига 60 м3 бетон қоришмаси тайёрлаш қувватига ҳамда “Elmaar Group” брендига эга.

Чортоқда Туркия технологияси асосидаги янги бетон заводи ишга тушди

Қурилиш ва инфратузилма объектлари учун зарур бўлган бетон маҳсулотларидан ташқари тош майдалаш карьерлари учун сетка ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозиргача бундай маҳсулотлар хориждан импорт қилинган.

Бу ерда фаолият юритаётган “Муталлиб-сервис” МЧЖ ҳам “Elmaar Group” таркибидаги корхона бўлиб, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Келгусида полиэтилен қувурлар ишлаб чикариш ва бошқа истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Корхонанинг очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов, 3-сектор раҳбари Баҳодир Буматов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар. Ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилгач, эҳсон тадбирида яхши тилаклар билдирилиб, дуои фотиҳа қилинди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz