Чортоқ марказий бозори қайта қурилмоқда

Чортоқ марказий бозорида Жаҳон банкининг “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бунёдкорлик ишларида “Чортоқ архитект қурилиш” масъулияти чекланган жамияти жамоаси бош пудратчи сифатида қатнашмоқда.

Чортоқ марказий бозори қайта қурилмоқда
Чортоқ марказий бозори қайта қурилмоқда

Икки қаватли савдо биноси, янги дарвоза, қўшимча барпо қилинган объектларда қурувчилар қизғин иш жараёни билан банд. Эски бинолар таъмирланиб, кўркам қиёфага келтирилмоқда. Янги қад кўтарган қўшимча объектларда ҳам иш қизғин.

2022 йил 16 июнб куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Мутасадди раҳбарлар, қурувчилар билан суҳбатда бўлди. Лойиҳа доирасидаги ишларни мукаммал бажариш ва жадаллаштириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz