Чортоқнинг “Чиғатой”идаги ички хўжалик йўлларига цемент-бетон босиш ишлари олиб борилмоқда

Чортоқ туманидаги “Чиғатой” маҳалласининг 500 метрдан ортиқ масофадаги 3 та кўчаси янги технология асосида цемент-бетон босилиб, йўллар равон ҳолатга келтирилмоқда. Мазкур объектдаги ишлар “MODERN VALLEY” МЧЖ нинг 8 нафар йўлсозлари томонидан 3 та техника ёрдамида бажарилмоқда. Маҳалла аҳли ҳам уларга камарбаста бўлмоқда.

Чортоқнинг “Чиғатой”идаги ички хўжалик йўлларига цемент-бетон босиш ишлари олиб борилмоқда

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев бу ерда олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари билан танишди.

Албатта ҳудуд инфратузилмаси ва одамлар турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қиладиган бундай ўзгаришлар барчани бирдек қувонтирмоқда. Қолаверса, сифатли ва чидамли йўл қопламалари маҳалла кўчаларининг обод ва кўркам бўлиши ҳамда ҳудуд аҳолиси ва транспортларнинг чанг ва лойдан ҳоли ҳаракатланишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz