Қирғизистон делегациячи Чортоқ туманида

Жалолобод вилояти Таш-кўмир шаҳри мэри Нурлан Турсуналиевич Долубеков бошчилигидаги бир гуруҳ қирғизистонлик дўстларимиз делегацияси Наманганда бўли турибди. Меҳмонлар Чортоқ тумани ҳокимлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.

Қирғизистон делегациячи Чортоқ туманида

Минтақамиз яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳамда барқарор ривожланиш маконига айланиб бормоқда.Қадимдан Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Фарғона водийси турли цивилизация ва маданиятлар ўзаро муносабатга киришган, нафақат савдо, балки гуманитар алоқалар ҳам амалга оширилган марказ бўлиб келган. Бу ерда турли халқлар, маданият ва динлар вакиллари дўстлик, яхши қўшничилик муносабатларида ёнма-ён яшаб келишган.Наманган вилоятига қўшни Қирғизистон Республикасидан бир гуруҳ нуфузли меҳмонларнинг ташриф буюриши ҳам ана шу эзгу ва амалий ишлар натижасидир.Делегация аъзолари ташрифнинг 1-кунида Чортоқ туманининг диққатга сазовор жойлари ҳамда саноат корхоналари фаолияти билан таништирилди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz