Цитрус ғовакловчи куяси (Цитрус инли куя)

Боғдорчилик Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Соҳибкорлар етиштирган сархил ва ширин-шакар меваларнинг нафақат ўзимизда ўзимизда, балки юртимиздан ташқарида ҳам довруғи оламга кетган. Цитрус экинларига (лимон, апельсин, мандарин ва бошқалар) мевалар ичида кейинги йилларда катта қизиқиш уйғониб улар экиладиган майдонлар (фермер хўжаликларида, томорқа хўжаликларида) кенгаймоқда.
Цитрус меваларининг шарбатлари кўп замонлардан бери ҳар хил касалликларни даволашда қўлланиб келинади. Мевалари эса мураббо, жем, шарбат, мармелад, лимон кислотаси каби озиқ овқатлар тайёрлашда кенг ишлатилади. Шуни таъкидлаш жоизки, бошқа мева ва сабзавотлардан фарқ қилиб, цитрус мевалари таркибидаги С витамини юқори ҳароратда консервация қилинганда ҳам ўз таркибини йўқотмас экан.
Цитрус мевалари ичида апельсин, лимон , мандарин ва грейпфрут ўзига хос ўрин эгаллайди. Бошқа қишлоқ хўжалик экинлари каби, цитрус экинларидан ҳам юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлашнинг асосий шартларидан бири уларни касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишдир. Бунинг учун эса зараркунанда ҳашаротларнинг турларини тўғри аниқлаш, унинг белгиларини, ривожланишини, тарқалишини ўрганиб, кейинчалик бу зараркунандаларга қарши самарали кураш усулларини ишлаб чиқиш мумкин.
Иссиқхоналарда цитрус уяли куяси ёки ғовак ҳосил қилувчи куяси (Phyllocnistis citrella Stain.) ва цитрус оқканоти (Dialeurodes citri Ashm.) кенг тарқалган. Цитрус уяли куяси ўтган асрнинг 70-йилларидан цитрус экинларига зарар келтира бошланган. 3араркунанда Gracillariidae оиласига мансуб бўлиб, Республикамиз шароитида цитрус уяли куяси ва цитрус оққанотлари кўпроқ зарар етказади.
Цитрус уяли куяси асосан цитрус ўсимликларида (лимон, апельсин, мандарин) ривожланади. Шу билан бир каторда чой, хурмо, настарин, дафна, жасмин, камфара, гардения, лигуструм каби ўсимликларга ҳам катта зарар келтиради.
Куянинг пуштдорлиги ва зарари ҳаво ҳарорати ва намлигига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Куянинг тухуми ва имагоси -10 0С даража совуқ ҳароратга чидайди, лекин личинкалари тезда ҳалок бўлади.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда цитрус уяли куяси ёки ғовак-ҳосил қилувчи (Phyllocnistis citrella Stain.) ва цитрус оққаноти (Dialeurodes citri Ashm.)кенг тарқалган заракунандага айланди.
Зараркунанда баргда кенг ғовак (мина) ичида ғумбак шаклида қисман қишлаб чиқади. Бахорда, янги новда ва барглар хосил бўлиши билан капалаклари уча бошлайди. Қўшимча озиқланиб, урчигач, ўсиш нуқтасига яқин жойлашган баргларнинг устки тарафидан ўрта ўзагининг ёнига тухум қўя бошлайди. Яна 3-5 кундан кейин очиб чиққан қуртлар барг тўқималарини пармалаб ўртасида жойлашган тўқималарини еб ғовак хосил кила бошлайди Зарарланган барглар хлорофилсизланиб бурала бошлайди; у ўсишдан тўхтайди, гулини тўкиб юборади хосилдорлик пасаяди. Умуман олганда цитрус уяли куясининг ривожланиши очиқ шароитда барг устида (тухум ва етук зоти) хамда барг ичида (қурт) ва ўрама ичида (ғумбак) ўтади.
Ўзбекистон шароитларида мавсумда 5-6 авлод бериб ривожланади. Бунда, баҳорги биринчи авлоди учун 25-27 кун. Иккинчисига 15, учинчисига 16-17, тўртинчисига 17-20, бешинчисига 22-28 кун талаб этади.
Куянинг цитрус дарахтларига етказадиган зарари унинг зичлигига ва дарахт бардошлигига боғлиқ бўлиб, новдаларнинг қисқариши, баргларнинг камайиши ва ниҳоят ҳосилдорликни камайиши билан намоён бўлади.
Ўртача зарарланган дарахт назоратга нисбатан 32,1 % кучли зарарланганлари эса 60 % гача ҳосилни йўқотар экан. Излaнишлaр вa aйрим тадқиқотларга кўрa цитрус уяли куяси билaн зaрaрлaнгaн 1 гa мaйдондa етиштирилгaн цитрус ўсимликлaрнинг 55–70% ҳосилнинг кучли зaрaрлaниши aниқлaнгaн.

Цитрус ғовакловчи куяси (Цитрус инли куя)

Қарши кураш. Иссиқхона ва очиқ майдонларда цитрус кўчатларни экишда кўчатлар орасида ҳаво оқимини таминлаб, уларнинг сийраклигига эътибор берилса ҳашаротларнинг тарқалишининг олди олинади.
Цитрус уяли куясига қарши кимёвий инсектоцидлар синаб кўрилди. Энг самарали инсектоцид сифатида вертимек (абалон, пилармектин) қайд этилди – 0,5 л/га. У тўқима ичига сингиш хусусиятига эга бўлгани учун бу ҳашаротга қарши ҳозирча энг самарали бўлиб қолаяпти.
Яна неоникотиноидлар синфига оид конфидор (багира – имидор) – 0,3 л/га, ҳамда моспилан (камелот, пилармос) – 0,3 кг/га инсектоцидлари ҳам юқори даражада самара беришга қодир.
Шундай қилиб цитрус уяли куяси цитрус дарахтларига катта шикаст етказиб ҳосилдорликни пасайтириб юборишга қодирдир. Унга қарши комплекс олдини олиш ва агротехник чоралардан ташқари ўз муддатларида (қийғос тухум қўяётган пайтда) тавсия этилган инсектоцидларни ишлатиш муваффақият гаровидир.

Наманган вилоят ўсимликлар карантини ва химояси Чортоқ туман бўлими инспекторлари: Шерзод Юсупов, Бобур Ибрагимов

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz