Эски кўприкка қайта ҳаёт бағишланмоқда

Чортоқ туман Бодомзор МФЙ Кўлбуқон массивини асосий йўл билан боғловчи кўприк 1987 йилда қурилган ва 2003 йилда сел келиши оқибатида носоз ҳолга келиб қолган.

Ҳозирда кўприк ҳашар асосида қайта таъмирланмоқда. Кўприкнинг умумий узунлиги 100 метрни ташкил этади. Бу ердаги қурилиш ишлари билан ҳар куни танишилиб, туман ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қуйи тизимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.Айниқса, “Chortoq maxsus texnika” унитар корхонасининг ташаббуси билан юқори унумли замонавий техникаларни жалб этилгани иш самарадорлигини оширмоқда

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz