Семинар қарор ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20-сонли қарори ижросига бағишланган семинар ўтказилди

Семинар қарор ижросига бағишланди

2021 йил 29 ноябрь куни Чортоқ туманидаги “Дўстлик Сарой соҳибкори” ММТП ҳудудида жойлашган “Қорамурт саховати” фермер хўжалиги дала майдонида вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, адлия, кадастр, давлат активлари бошқармалари, “Намвилерлойиҳа” институти, тегишли ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда муқобил машина трактор парклари раислари иштирокида ўтказилган семинарда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларнинг ижро этиш механизмлари, бу ўзгаришлардан кутилаётган натижалар ҳақида сўз борди.

Кичик интенсив боғ ва узумчилик ҳамда полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури шартлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади. Мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари, томорқа кооперациялари ташкил этилиб, уларга субсидия берилади. “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштирилади.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими А.Отаходжаев “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд фуқаролар билан юзма-юз мулоқот чоғида уларни бу имкониятлардан кенг фойдаланишга чақирдилар. Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланишини билдирдилар.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz