Чортоқдаги 40-мактабда шахмат-шашка клуби очилди

Бугунги кунда Чортоқ туманида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Чортоқдаги 40-мактабда шахмат-шашка клуби очилди

20 июль – “Бутунжаҳон шахмат куни» куни олдидан “Ўзбекистонни энг шахмат ўйнайдиган давлатга айлантирайлик” шиори остида Чортоқ туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида шахмат-шашка клуби очилди ва ёшлар ўртасида мусобақалар ўтказилди.

Ушбу спорт клубининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари – Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят шахмат федерацияси раиси Б.Нуритдинов, вилоят шахмат федерацияси ижрочи директори М.Нурматов ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси, «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими, ХТБ, туризм ва спорт бўлими, БЎСМ масъул ходимлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Чортоқдаги 40-мактабда шахмат-шашка клуби очилди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Б.Нуритдинов сўз олиб, чортоқлик шахмат-шашка ишқибозларини янги спорт клуби очилиши билан табриклаб, ғолибларга эсдалик совғаларини топширди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz