Ғалаба муборак!

1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аъзамов Акрамжон Акмалжон ўғли 13 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган вилоят ҳокими кубогида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Бу ҳақда мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Баҳодир Тиллаев хабар беради!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сонли қарори ижроси юзасидан юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш мақсадида 13, 15, ва 17 ёшгача бўлган умумтаълим мактаби ўқувчилари ўғил ва қизлар ўртасида шахмат бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Наманган шаҳар “Шоҳрух” шахмат-шашка клубида бўлиб ўтган мазкур мусобақада умумтаълим мактабларидан жами 78 нафар ёш шахматчилар ғолиблик учун курашдилар. Мусобақа якунига кўра 13 ёшгача ўғил болалар ўртасида туманимиздаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Аъзамов Акрамжон Акмалжон ўғли ғолибликни қўлга киритди ва республика йўлланмасини қўлга киритди. Қаҳрамонимиз куни кеча бўлиб ўтган ёшлар фетивалининг якунида муносиб тақдирланди. Ушбу ғалаба билан Акрамжон ва унинг оила аъзоларини, қолаверса, 1-умумтаълим мактаби педагогик жамоасини табриклаймиз!

Ғалаба муборак!

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz