Шарқ мевахўри хавфли карантин зараркунандаси

Шарқ мевахўри (Grapholitha molesta Busck.) Insecta синфи, Lepidoptera туркумининг барг ўровчилар Tortricidae оиласи, Grapholita авлодига мансуб ички карантин ҳашарот ҳисобланади. Бу зараркунанда илк бор Хитой ва Корея давлатларида аниқланган бўлиб зараркунанда сифатида эса биринчи бор 1899 йилда Японияда тан олинган. Ўзбекистон худудига эса 1980 йилда кериб келган бўлиб, хозирда Республикамизнинг 2577,2 га майдонида тарқалганлиги аниқланган.
Зарари: Шарқ мевахўри асосан шафтолига ҳамда бошқа уруғли ва данакли дарахтларга ва уларнинг меваларига шикаст етказади. Новдаси зарарланган шафтоли ва бошқа дарахтларнинг ўсиш меъёри ўзгаради; зарарланган мевалар истеъмолга ярамайди. Шарқ меваҳўри меванинг ички қисмига ўрнашиб олиб ичини ва уруғларини кемириб, яроқсиз ҳолатга келтиради, шафтоли кўчатларини зарарлаш давомида, кўчат танаси ичида 12-15 см узунликда йул очади, натижада кўчат учки томонидан сўлиб барглари тушиб кетади. Бу жараён дарахтни ўсишини секинлаштиради ва кучсизлантиради. Бу еса меваларни тўкилишига ва ҳосилдорликни 40-50% пасайишига олиб келади.
Ташқи тузилиши: Капалаги, умумий ранги кулранг-қўнғир. Олдинги қанотининг олд қисмида етти жуфт оқ доғлари бор бўлиб, орқа қанотлари бронзасимон қопламга эга.Қанотларини ёзганда 12-14 мм катталикда.Урғочи капалак эркагига нисбатан бироз каттароқ. Муйлови ипсимон бўлиб олд қаноти узунлигининг ярмини ташкил қилади, ингичка билинар-билинмас оқ туклари бор. Қорин қисимининг пасти эса ипаксимон оқ рангда бўлиб, оёқлари қорамтир рангда, сарғиш оқ калта туклар билан қопланган. Тухумининг узунлиги
0,4-0,5 мм бўлиб, эни 0,15 мм катталикда, овалсимон, чўзинчоқ, оқ ялтироқсимон бўлиб, етилиш давомида қизғиш тусга киради.

Тухумдан чиққан личинкалари оқ сутсимон рангда, бош қисми қора рангда бўлиб, танаси тўлиқ майда кутикулали тиканак туклардан иборат. Узунлиги 12мм бўлади. Катта ёшдаги личинканинг танасидаги туклар қўнғир-кулранг тусда. Олдинги кукрак қафаси сарғиш-қўнғир рангда. Орқа чиқарув сегментлари оч сарғиш-қўнғир рангда, қора доғлари бор. Орқа чиқарув органи сегментлари анал чиқарув органи тепасидан 4-7 тишли тароққа ўхшаш анал тароқлари мавжуд. Ғумбаги узунлиги 6мм.ни ташкил қилади.
Хаёт кечириши. Личинкалар пишиқ ипак-пилла ичида дарахтлар танасида, пустлоқлар орасида тупрокдан 5-50 см баландликда қишлайди. Ёзги пиллаларни меваларда дарахт таналарида кучатларда ва бошқа жойларда учратиш мумкин.Ғумбаклик даври 10 кунни ташкил килади. Ҳаво ҳарорати 15°С бўлганда капалаклар уча бошлайди. Қишлашга кетишдан олдин, имаголари пайдо булгандан 2-5 кун ўтгач, хаво ҳарорати 15°С дан ошганда тухум қуя бошлайди, тухум қўйиш 7-10 кун давом этади. Қишловга кетадиган авлодларини тухумини урғочи капалак шафтоли баргини орқа томонига, олма ва беҳида баргнинг устки кисмига ва ёш шафтоли ва нок кўчатлари баргларига, ёзги авлодлари тухумларини мева бандларига ёки косачаларига қўяди. Битта урғочи капалак 200-400 тагача тухум қўяди. Тухумлардан 6-8 кундан кейин личинкалар чикади ва ёш усимликларни ички кисмини кемириб 8-12 кундан кейин ғумбакка айланади. Кейинги авлод личинкалар ҳам худди шу тарзда зарарлашни давом эттиради.
Бир йил давомида об-хаво шароитларига қараб 4-7 та авлод беради. Бир авлодни тўлиқ ривожланиши 30 кун давом этади.
Кураш чоралари. Зараркунандага қарши курашишдан аввал мевали дарахтни зараркунанда жойлашиб олган қисми аниқлаб олинади ва унга қарши курашиш олиб борилади. Шарқ мевахўри Ўзбекистон худудида ички карантин зараркунанда бўлиб, шу сабабли унга қарши кураш ишларини олиб бориш алохида ахамиятга эгахисобланади.
Мевали дарахтларни шарқ мевахўридан химоя қилиш тизими қуйидаги тадбирларни ўтказишини назарда тутади.
Агротехник тадбирлар: Дарахтларни қуриган шохларини кесиб ташлаш зарарланган новдаларни олиб ташлаш ва эски пўстлоқларидан тозалаш, дарахт танасига тутқич белбоғлар боғлаш, қатор ораларига ишлов бериш.

Шарқ мевахўри хавфли карантин зараркунандаси
Шарқ мевахўри хавфли карантин зараркунандаси

Биологик кураш усуллари: Асосан энтомофаглар қўлланилиб, шарқ мевахўрига қарши курашда трихограммадан фойдаланилади. Трихограмма паразит энтомофаг ҳисобланиб, у шарқ мевахўрининг тухумида паразитлик қилади. Табиатда унинг яна кўпгина табиий кушандаларини ҳам учратиш мумкин.
Кимёвий кураш усуллари:Шарқ мевахўрига қарши кимёвий курашда Мавсумда қуйидаги препаратлар сепилади: Децис 2,5% эм.к. (0,5-1,0 л/га.) Ўсимликнинг ўсув даврида бир мавсумда 2марта пуркалади. Карбофос 50% эм.к. (3.0 л/г.) Ўсимлик ўсув даврида 2марта пуркалади, хосил териб олинишидан 20 кун олдин тўхтатилади. Фуфанон 57% эм.к (1,0-3,0 л/г.) Ўсимликнинг ўсув даврида 0,1%ли эмульсия холида пуркалади. Хосил йиғиб олинишига 20 кун қолганда тўхтатилади. Сепиш тартиби вақт билан белгилаб қўйилиши зарур, бу усул билан янги чиқиб келаётган личинкаларни ёш новдаларни емириб киришларидан ҳамда янги меваларнинг рангги ўзгаришидан олдин нобуд қилиш кўзда тутилади.
Карантин тадбирлар: Шарқ мевахўри аниқланган ҳудудларда ўсимликлар карантини давлат хизмати томонидан карантин эълон қилинади ва зараркунандани бошқа ҳудудларга тақалмаслиги ва уни йўқотиш бўйича чора тадбирлар белгиланади. Мевали боғларни шарқ мевахўрига қарши кимёвий воситалар билан ишлашдан 2-3 кун олдин аҳоли огоҳлантирилади ва улар асалари уяларини томорқадаги сабзавот, полиз ва бошқа экинларини заҳарли кимёвий воситалардан ҳимоя қилиш чораларини кўришлари лозим. Кимёвий воситалар билан ишлов бериш, ҳосил йиғиштириб олинишига камида 30 кун қолганда тўхтатилиши лозим.

Шарқ мевахўри хавфли карантин зараркунандаси

Вилоят ўсимликлар карантини
давлат инспекцияси инспекторлари: Шерзод Юсупов, Фарход Назаров

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz