Вилоят ҳокими Чортоқда қишлоқ хўжалиги ишларининг бориши, кичик саноат зоналарининг қурилиши билан танишди

Дастлаб “Ойқирон миришкорлари” ҳамда “Р.Ортиқов” номли ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари далалари кўздан кечирилди. “Оқтепа нур гавҳари” фермер хўжалигининг 16 гектар дала майдонига “Андижон 36” навли чигит қадалган. 75 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда

Вилоят ҳокими Чортоқда қишлоқ хўжалиги ишларининг бориши, кичик саноат зоналарининг қурилиши билан танишди

Кейинги манзиллар  “Чортоқ Фарғона миришкорлари”, “Адашев Аъзамжон Акрамович”, “Короскон уч қаҳрамони” фермер хўжаликлари бўлди. Бу йилги мавсумда илк маротаба “Чортоқ Фарғона миришкорлари” фермер хўжалигидаги мавжуд 36 гектар ғўза майдоналарининг 20 гектари янги технология асосида томчилатиб суғорилади.

Чортоқ туманида тажрибали пиллакорлар кўплаб топилади. Жумладан, “Тинчлик” маҳалласида яшовчи Анорхон ая Имомалиева парваришлаётган ипак қуртлари ҳадемай пилла ўрашни бошлайди. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ушбу хонадонда бўлиб, Анорхон ая Имомалиеванинг ипак қуртини парваришлашдаги ютуқларини эътироф этди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов тумандаги “Тинчлик” ва “Бешкапа” кичик саноат зоналарида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди. Лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашиб, ўз кўрсатмаларини берди. Етти гектар майдонда барпо этилаётган “Бешкапа” кичик саноат зонасида умумий қиймати 86 млрд 300 млн сўмлик 37 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. “Тинчлик” кичик саноат зонасининг умумий ер майдони 1,4  гектар бўлиб, бу ерда 21 млрд сўмлик 28 та лойиҳа жойлаштирилади.

Вилоят ҳокими Чортоқда қишлоқ хўжалиги ишларининг бориши, кичик саноат зоналарининг қурилиши билан танишди

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz