Навбатдаги сиёсий маърифат соатида долзарб мавзуларда маърузалар тингланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги 7-сон йиғилиш баёнининг 10-бандида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ҳафтанинг ҳар жума кунлари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида сиёсий-маърифий ўқув соати ташкил этиб келинмоқда.

2021 йил 16 апрель кунги “Сиёсий (Маърифат) соат”ида Чортоқ туман студиясидан туман ҳокими раҳбарлигида ҳокимлик аппарати ходимлари, секторлар раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирок этдилар.

Навбатдаги сиёсий маърифат соатида долзарб мавзуларда маърузалар тингланди

“Сиёсий (Маърифат) соат”ини Давлат бошқаруви академияси проректори Боту Алимов кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг “Узбекистан Аирпортс” АЖ раиси ўринбосари УЛУҒБЕК Бекташевнинг «Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари», Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ЭРКИН Муродовнинг «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари», Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ЎТКИР Алижоновнинг «Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора тадбирлари», Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи ОЙБЕК Соатовнинг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар», Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи МАХПИРАТ Зикированинг «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги маърузалари тингланди. Мавзулар бўйича тақдимот ва видеороликлар намойиш этилди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz