Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланди

Ботир Зокировнинг қўшиқлари замонавий эстрада қўшиқ санъатининг асл намунаси сифатида халқимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олган.

Унинг Ўзбекистон радио ва телевидениеси «олтин фонди»га кирган қўшиқлари турли миллат вакиллари томонидан ҳозирги кунга қадар мароқ билан тингланади, издошлари томонидан севиб куйланади.

Чортоқ туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллиги олдидан бадиий мусиқали тадбир ўтказилди.

Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланди

Тадбир Президентимизнинг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мусиқа ва санъат мактабининг “Эстрада хонандалиги” бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан ташкил этилди.

Кечада Ботир Зокиров катта маҳорат билан ижро этган  “Ҳамон”, “Дилдор”, “Газли кўҳликлари”, “Мечали”, “Араб тангоси”, “Умид” каби бутун дунёга машҳур қўшиқлари ёш ижрочилар – Х.Қориева, А.Камилов, М.Турсунова, Қ.Луғмонов, И.Абдураимовлар томонидан маромига етказиб куйлангани буюк санъаткорнинг умрбоқий қўшиқлари билан мангуликка дахлдор эканлигидан далолат бўлди.

Концерт дастурини ташкиллашга 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчилари – У.Олимов, Т.Тўхтасинов, Б.Ўтбосаров, И.Ғойиббаев, Ф.Турсунов, Т.Мамасолиев, М.Жўрабоева, Б.Темиров, О.Тўйчибаевалар муносиб ҳисса қўшдилар.

Фаоллик кўрсатган ўқитувчилар – У.Олимов, Б.Ўтбосаров, И.Ғойиббаевлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чортоқ туман бўлинмасининг совғалари билан тақдирландилар.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz