Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Чортоқ туманидаги умумтаълим мактаблари билан танишди

Меҳмонга туман ҳокими Анвар Отахўжаев, Халқ таълими вазирининг ўринбосари Иброҳим Жўраев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов ҳамроҳлик қилди.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Чортоқ туманидаги умумтаълим мактаблари билан танишди

Бош вазир ўринбосари ҳамда мутасаддилар дастлаб 9-мактаб ҳаёти ва фаолияти билан танишиш асносида дарс жараёнларини кузатди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Туманга ташриф чоғида мутасаддилар,  шунингдек, тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлишди. 5 муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар ва тадбирлар билан танишиб, педагогик жамоа ва ўқувчиларга ёш авлод истиқболи борасидаги зарур таклиф ва тавсияларни беришди

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz