ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА” ги ҚОНУНИ
2020 йил 16 март,
ЎРҚ-611-сон

5-модда. Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
• шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
• аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
• ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ   АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Чортоқ туман статистика бўлими

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz