Собиржон Икрамов Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди

Икрамов  Собиржон Тешабоевич1985 йили Чортоқ туманида туғилган. 2014 йили Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ғазначилик. Меҳнат фаолиятини “Баҳром Соҳиб Собиржон” фермер хўжалигида ҳуқуқшуносликдан бошлаган. 2016-2018 йилларда Чортоқ туман молия бўлимида турли вазифаларда ишлаган.

Собиржон Икрамов Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши котибияти мудири этиб тайинланди
2018 йилдан ҳозирга вақтгача Чортоқ туман молия бўлимининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати ҳамдир.
Кенгаш котибият бош мутахассислари этиб Фарход Маматқосимов Фарход Абдусотторович ҳамда Мансуржон Мажидовлар тайинланди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz