«Сиёсий (Маърифат) соати»да иштирок этилди

Жорий йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги 7-сон йиғилиш баёнининг 10-бандида белгиланган вазифалар ижроси доирасида давлат хизматчиларининг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимини ошириш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси марказий студияси орқали вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари учун видеоконфренцалоқа шаклида «Сиёсий (Маърифат) соат»лари ўтказилди.

Навбатдаги «Сиёсий (Маърифат) соат»ида Чортоқ туман студиясидан туман ҳокими раҳбарлигида ҳокимлик аппарати ходимлари, секторлар раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирок этдилар.

"Сиёсий (Маърифат) соати"да иштирок этилди

Дастлаб иштирокчилар юридик фанлари доктори Ш.Асадов томонидан ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзақовнинг «Аҳоли бандлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар», Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири И.Қурбоновнинг «Ижро ҳокимиятида давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш тизимини жорий этиш», Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи У.Раджаповнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш масалалари» тўғрисидаги маърузалари тингланди. Ҳар бир мавзу бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

Якунда «Сиёсий (Маърифат) соат»лари ҳақида иштирокчилардан таклифларини билдириб боришлари таъкидланди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz