ЧОРТОҚ ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА ЯНГИ РАҲБАР ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 2 декабрдаги буйруғига асосан Маматвалиев Самандар Алишер ўғли Чортоқ тумани мактабгача таълим бўлими мудири этиб тайинланди.

ЧОРТОҚ ТУМАНИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА ЯНГИ РАҲБАР ИШ БОШЛАДИ

Самандар Маматвалиев 1991 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йили Наманган Давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги педагог.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Чортоқ тумани халқ  таълими бўлимида ижтимоий фанлар услубчиси сифатида бошлаган. У 2018 йилдан ҳозирга қадар туман халқ таълими бўлимининг ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шуъбаси раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда эди.

Самандар Маматвалиев 2020 йил июнь ойида «Ёшлар куни» муносабати билан «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz