Cиёсий маърифат соатлари ўтказилиши бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари учун   видеоконфренцалоқа шаклида сиёсий маърифат соатлари ўтказилиши бошланди.

Тадбир давлат хизматчиларининг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Илк сиёсий маърифат соатида Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг мамлакатда миллий таълим дастурини жорий этиш, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонованинг аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги механизмлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатор Раҳматулла Нуримбетовнинг ШҲТ 20-саммитининг халқаро аҳамияти тўғрисидаги чиқишлари тингланди.

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш,  иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масаласида ҳам  маъруза тингланди.  Мавзу бўйича лойиҳа ва слайдлар намойиш этилди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар, уларнинг мазмун-моҳияти  хусусида ҳам сўз юритилди. Қайд этилишича, мамлакатда 7 кун мобайнида 11 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Шундай сиёсий маърифат соатларини ҳафтанинг ҳар шанба куни маҳаллий мутасаддилар томонидан вилоятимиз шаҳар-туманларида ҳам ҳокимлик аппарати ходимлари учун ташкил этилиши белгиланди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz