ЧОРТОҚНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИ АҲОЛИСИГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва масалаларни ижобий ҳал қилиш мақсадида ташкилланган сайёр қабулларда фаол иштирок этди.

Мурожаатлар асосида Чортоқ туманидаги узоқ ҳудудларда сайёр хизмат тадбир ўтказилди. Алихон, Бодомзор, Деҳқонобод маҳаллалари туман марказидан 23 километр олисда жойлашган. Фуқароларга агентлик ва туман давлат хизматлари маркази ходимлари сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатдилар.Одамлар фарзандини боғачага навбатга қўйиш, кадастр паспортини шакллантириш, коммунал соҳа тармоқларига уланиш каби хизматлардан фойдаланди. Сайёр хизмат тадбирида 50дан зиёд кишига давлат хизмати кўрсатилган бўлса, 40 фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.

ЧОРТОҚНИНГ ЧЕККА ҲУДУДЛАРИ АҲОЛИСИГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz