Шавкатжон Абдураззоқов Жаҳон банки лойиҳа координаторлари билан онлайн мулоқот ўтказди

Наманган вилояти  ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Жаҳон банкининг ўрта тоифадаги шаҳарларни комплекс  ривожлантириш дастури доирасида Чортоқ туманида амалга ошириладиган ишлар бўйича лойиҳа  координаторлари билан Zoom платформасида учрашув ўтказди.

Жаҳон банкининг ўрта тоифадаги шаҳарларни комплекс  ривожлантириш дастури асосида Чортоқ туманида 40 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Шавкатжон Абдураззоқов Жаҳон банки лойиҳа координаторлари билан онлайн мулоқот ўтказди

Бунинг натижасида Чортоқ шаҳрига Арбағиш қишлоғидан 29 километр масофадан 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилади. Чортоқ шаҳридаги мавжуд 58 километрли тоза ичимлик суви тармоғи янгиланади.

Чортоқ сув омборидан то Чортоқ бозорига қадар бўлган 11 километрлик масофада пиёдалар, велосипед ва отда юриш йўлакчалари ташкил этилади.

Чортоқ бозори реконструкция қилинади.  Янги қуриладиган бино туризм йўналишига мослаштирилади.

Чортоқ марказидаги истироҳат боғи эса замонавий кўринишга келтирилади.

—Лойиҳадаги ишларни жадаллаштириш учун Жаҳон банки вакилларини вилоятимизга таклиф этамиз. Хусусан, Жаҳон банкининг туризм бўйича маслаҳатчиси Розанна Нитти хоним билан мулоқотлардан кўп нарса кутяпмиз. Бу мулоқотлар натижасида лойиҳа билан боғлиқ кўплаб масалаларга ойдинлик киритилади, ҳамкорлигимиз узвий давом этади, деган умиддаман, — деди вилоят ҳокими.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz