Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишланди

Ўзбек тилиги давлат тили мақоми берилганининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Чортоқ туманида кўплаб тадбирлар давом этмоқда.Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бугунги байрам тадбири Чортоқ шаҳрида ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийга ўрнатилган бюст пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусидаги ушбу байрам тадбирида туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, туманимиздан етишиб чиққан ижодкор-зиёлилар, ёшлар иштирок этдилар.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, барчани байрам билан самимий табриклади.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллигига бағишланди
Санага бағишлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари ва илғор фан ўқитувчилари туман ҳокимлигининг “фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди. Шундан сўнг она тилимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради. Туман маданият бўлими ходимлари, туман тарғибот гуруҳи раҳбари, шоира Дилбар Ҳайдарова, “Тараққиёт мезони” гезетаси бош муҳаррири Саидолим Абдураҳмоновларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.
Байрам тадбири 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz