Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси ҳақида

2020 йил 7 октябрь куни Халқ депутатлари Чортоқ  туман Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қанашди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “ўрта” баҳоланган “Чортоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “ўрта” ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси ҳақида
Жумладан, туман ҳокими Анваржон Отаходжаев 2020 йил 9 ойи давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, натижалар, шу билан биргаликда йил якунига қадар ҳамда 2021 йилда рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “ўрта” кўрсаткичдан “яхши” кўрсаткичга кўтарилиш бўйича режалаштирилган, амалга ошириш лозим деб белгиланган ишлар тўғрисида батафсил ҳисобот берди.
Шундан сўнг навбатдаги масала – Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш ҳамда кун тартибидаги сўнгги масала – тумандаги айрим фермер хўжаликлари ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтариш бўйича ҳамда фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари бериш ҳақидаги “Очиқ танлов” туман ер реализация қилиш комиссиясининг хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси ҳақида
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан туман Кенгаши депутатлари – Абдулҳамид Деҳқонов, Исломжон Одилов, Дилафрўз Ҳамрохўжаева, Жасурбек Бурҳанов, Билимхон Бағишевалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz