Наманган вилояти ҳокими Чортоқ туманидаги инвестицион, инфратузилма лойиҳалари билан танишди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманидаги инвестицион, инфратузилма лойиҳалари билан танишди.

Чортоқ тумани вилоятимизнинг энг сўлим масканларидан бири хисобланади. Ҳар томонлама қулай географик жойлашув туманнинг инвестициявий жозибадорлигини таьминловчи мухим омилдир.

Наманган вилояти ҳокими Чортоқ туманидаги инвестицион, инфратузилма лойиҳалари билан танишди

Жаҳон банкининг ўрта тоифадаги шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури асосида Чортоқ туманида 40 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Бунинг натижасида , Чортоқ шаҳрига Арбағиш қишлоғидан 29 километр масофадан 700 диаметрлик қувурларда тоза ичимлик суви тортилади.

Чортоқ шаҳридаги мавжуд 58 километрли тоза ичимлик суви тармоғи янгиланади.

Чортоқсой ёқасида пиёдалар, велосипед, отда юриш йўлакчалари ташкил этилади.

Чортоқ бозори тубдан янги қурилади. Фурқат истироҳат боғи замонавий кўринишга келтирилади. Чортоқсой га бир нечта замонавий кўприклар қурилади.

Ҳозирда 229 та маҳаллий ва хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиш жараёнидан. Бундан 80 дан ортиқ лойиҳалар тула ишга тушди.

Лойиҳа қиймати 20 миллион доллардан ортиқ маблағни ташкил этувчи Chortoq resorts, Chortoq renessans санаториялари қурилиши якунданмоқда.

Уммон султонлиги ва Хиндистонлик инвесторларнинг 25 миллион доллар сармоялари эвазига яна иккита санотория ва виллалар мажмуаси қурилиши учун ерлар ажратилди. Уларнинг техник иктисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ойқирон кичик саноат зонаси ва бошка хорижий инвестициялар асосида лойихаларни тезлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz