«Дўстлик» маҳалласи йўллари асфальт, кўчалари чароғон бўлади

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Чортоқ туманидаги ўрганишларини «Дўстлик» маҳалласидан бошлади. Бу ерда у маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди.

Мазкур маҳаллада 4600 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг Чортоқсой билан ёндош қисмида 15 та кўп қаватли уйда эса 750 нафар аҳоли яшайди. Бу ерда асосан йўл-коммуникация ва инфратузилмада муаммолар бор.

Шунингдек, атроф ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга муҳтож.

Вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида кўп қаватли уйлар ораси ва атрофидаги барча йўлларни асфальтлаш, лоток ўрнатиш, тунги ёритишни яхшилаш ва фасаддаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Маҳаллага бунинг учун 500 млн сўм маблағ ажратилди.

"Дўстлик" маҳалласи йўллари асфальт, кўчалари чароғон бўлади

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz