Озон қатламини саклайлик

16-сентябр-Бутун жахон озон қатламини мухофаза қилиш куни

Бизнинг саёрамиздаги хаёт стратосферада қуёш нурларининг халокатли таъсиридан химоя қилувчи озон қатлами пайдо бўлганидан кейингина жадал ривожлана бошлади. Ушбу хаётни  қўллаб қувватловчи тизимни тиклаш учун кураш узоқ давом этади. Инсоният ўраб турган уч  олам ер, сув ва хаво нечоғли мухим. Шулардан атмосфера хавоси ўз табиий ўзгаришларда дарак бериб, бизга биринчи бўлиб сигнал берди ва уйғокликка чорлаяпти. У сигнал озон туйнукларидир Ултрабинафша нурлар тирик организмларни ёқ килувчи нурланиш хисобланади. Ултрабинафша деб номланган  нурланиш озон қатламида бутунлай юритилади. Озон газсимон ўзига хос хидли модда бўлиб, унинг молекуласи 3 та кислород атомидан иборат. Озон чақмоқ чаққанида лабаратория шароитида паст электр разрядланишида  ёки ултрабинафша нурларининг кислородга таъсири натижасида хосил бўлади. Озон молекуласидаги  атомларга осон бўлинади.Кислород атоми ёки кислороднинг эркин радикали турли кимёвий реаксияларда фаол оксидловчи моддадир. Турмушда  ундан сува ва хавони тозалашда, кирни оқартиришда фойдалинилади. Озон кичик миқдорда (токсикликдан эллик боробар кам) антиоксидантир, шу хусусияти туфайли у микроблар,  замбуруғлар  ва вирусларни ёък кила олади, тиббиёт ва косметалогияда ишлатилади. Озон диябет, вирусли гепатит, герпес, хламидиоз ва бошка касалликларни озонтерапия усулида даволашда кўлланилади. Энг кўп озон стратосферада тўпланиб, у озон қатлами деб аталади. Шу ерда озонинг пайдо бўлиши ва унинг емирилиш тезлиги тезлашади. Инсон фаолияти билан боғлик жараёнларни этиборга олмасак одатдаги табиий  ходисалар натижасида бу жойда озон контсентратсияси деярли ўзгармайди.           Стратосферада хаво умумий зичлиги пасайиши натижасида хаво харорати аста секин кўтарилади, озон контсентратсияси ошиб бориши кузатилади. Хаво қатлами яхши исийди, чунки қуёш нурлари таъсирида бўлаётган  озон  парчалниши иссиқлик чиқиши билан бирга кечади. Натижада ер юзида хаётни химоя қилиш учун энг асосий жараён юз бериб, ўткир ултрабинафша нурланишининг бир қисми ютилади. Агар қуёш нурлари ерга буткул тушса у холда хайвонлар ва ўсимликлар гоўёки улкан товада қовурилгандек қовжираб кетади. Бизга  ултрабинафша нурларининг бир қисмидан камроғи хам етади, акс холда организмда куйиш, тери саратони, кўриш нурини пасайиши, масалан кўз касалликларидан котарактани авж олишига сабаб бўлади.     Ернинг озон қатлами мавжуд бўлмасидан саёрамизда хаёт кечурувчилар бу шароитга қандай мослашишган  деган саволлар пайдо бўлади. Тошбақа (Судралиб юрувчилар синфига хос баъзи хайвонлар турлари) косаси бу унинг танасини сақлайдиган устки кобик. Улар сайёрамиздан 700 миллион йиллар аввал пайдо бўлган. Ер юзида яшаш  учун тирик жонзотни ўлдирадиган ўткан қуёш нуридан сакланиши лозим эди, шунинг учун тошбақалар косани  «кийиб олишга» мажбур бўладилар. қадимги судралиб юрувчилар (динозаврлар) хам химоя килувчи қобиқ ва тангачага  эга бўлганлар. Хозиргача яшаб келган панголин, броненосетс, игуана, гаттерия каби хайвонларда хам шу қобиқ тангача сақланиб колган. Бизни ултрабинафша нурларидан химоя қилувчи бугунги озон қатлами тошбақалар учун хам химояланадиган шароит яратади, аммо улар хеч қачон қобиқ косадан қутула олмайдилар, чунки ривожланиш  жараёни тугаган деб айтиш мумкин. Тошбақа қобиғи бу табиатда тошбақа ва судралиб юрувчилар пайдо бўлганда озон етишмаганлигининг далилидир.

Экология ва атроф мухитни муҳофаза

 қилиш сохасидаги назорат бўйича

Чортоқ туман инспекцияси бош мутахасиси                                                        М.Жураев

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz