705 нафар эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан нақд пул кўринишида моддий ёрдам тарқатилди.

Чортоқ туманида ҳам Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июлдаги фармойиши ижроси доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 705 нафар эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан нақд пул кўринишида моддий ёрдам тарқатилди. Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган бу хайрли тадбир имконияти чекланган оилаларга байрам қувончи олиб кирди, уларга Президентимизнинг муносиб туҳфаси бўлди.

Туман ҳокими бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари Қурбон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни байрам билан табриклаб, уларга Президентимиз совғасини туҳфа этишди.

Президентимиз ташаббуси билан бошланган бу эзгу ишлар кўплаб оилаларга шодлик улашмоқда. Саховат ва меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган бу хайрли ташаббус туманимиз бўйлаб давом этмоқда. Ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва якдиллик каби олий қадриятларимиз улуғ айём кунларида янада кенг қулоч ёзмоқда.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz