Чортоқ туманида 60 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилди

Наманган вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш борасида аграр соҳада ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги ёш оилаларга ер ажратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Чортоқ туманида 60 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилди

Бугун, 20 июль, куни душанба куни Наманган вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ФВВ бошқармаси ва вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамда Чортоқ туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Чортоқ туманида 60 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилди.

Шунингдек, уларга ерга эгалик қилиш бўйича вилоят ҳокимининг сертификатлари ҳам топширилди.

Ушбу ерлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшларга 49 йилга бепул берилади. Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси томонидан бодом, ёнғоқ, олхўри ва шунга ўхшаш кўчатлар экиб берилади.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz