27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Дунёда  ҳамма  касблару  мутахассисликлар   ўз   соҳаси   ходимлари учун   улуғ   ва   азиз   ҳисобланади. Аммо,    журналистика    бошқачада, матбуотнинг    мақоми    улуғ.    Унга

бериладиган    қиёсий    баҳоларнинг қамрови   ҳам   кенг.   Мисол   учун, матбуотни   «Ҳаёт   кўзгуси»,   «қалб кечинмаларининг   ойнаси»,   «Ижодкорнинг   маҳорат   маҳсули»,   «Кўп минг   сонли   минбар»,   «Тарғибот-ташвиқот   воситаси»,   «Ҳар   сатрни тарихга    муҳрловчи    маълумотлар жамланмаси»,  «Келажакка  очилган

йўл»,  «Энг  қимматли  рағбат»  каби яна     кўплаб     ташбеҳлар     билан тўлдириб  бориш,  баҳолаш  мумкин. Яна  бир  қатор  жиҳатларига  эътибор қаратадиган  бўлсак,  матбуот  давлат ва жамият тараққиётининг энг муҳим манбаси    саналади.    Мақсадларни бирлаштиради,  ғояларга  кўпчиликни эргаштиради.    Кўп    минг    нусхада тарқатиш    имконига    эга    бўлган, қудратли сўз қуролидир. Демак, матбуотга, оммавий ахборот

воситаларига  ҳар  доим  эҳтиёж  бор. Унинг  қайси  тури  бўлмасин,  мурожаат

қилинаверади, талпинаверилади.Хўш, бу соҳа вакили ким? Салоҳияти қай  даражада?  Билими,  тафаккуричи? Онг   ва   шуурида,   феълу   атворида «нуқсони» йўқми? Дунёқараши кенгми?  Тўғри-да, инсонни ўз онги бошқарар экан,  демак  катта  минбар  –  матбуотда ишлаётган ҳар бир шахс ўз қобилиятидан келиб   чиқиб,   таълим   олади   ва   ўзи тушунган, идрок этган, ўқиб ўрганганлари доирасида фаолият олиб боради. Тошкент

Давлат   Университетининг   журналистика факультетини  битираётганимда,  деканимиз  устоз  Сайди  Умиров  «Сизнинг диплом ишингизга Аҳмаджон Мелибоев

раҳбарлик қилади», деб қолдилар. –   Нега,   ҳамма   диплом   ишига раҳбарни ўзи танлаяпди. Мен Аҳмаджон  Мелибоевдан    қўрқаман.    У    киши  кучли   журналист,   танқидчи,   дедим.  Устоз   кулиб,   «Сизнинг   ёзганларингизни  Аҳмаджон  танқид  қилолмайди», дедилар    ва    қўлимга    «Ўзбекистон адабиёти     ва     санъати»     газетаси

муҳаррири А. Мелибоевга алоқа хатини тутқаздилар.  Ёзиб  тугатилган  диплом

ишимни  қўлимга  олиб,  таҳририятга бордим. Ҳаяжон  ва  хадикни  яшириб, Аҳмаджон   акага   диплом   ишимни узатдим. У киши ҳам мени танимасди. Шунинг      учун      савол-жавобимиз қисқагина бўлди. қоғозларни ташлаб,  ортимга қайтдим. Бир ҳафтадан кейин

диплом  ҳимояси  бошланди.  Менинг эса,   юрагим   нотинч.   Олти   йиллик

ўқишиму  ёзган  мақолаларим,  диплом ишим  чиппакка  чиқса,  нима  қиламан, деб  турибман.  Минбарга  чиққанимда берилган назарий савол-жавоблардан

қўрқмадим.  Бутун  хаёлим  Аҳмаджон Мелибоевнинг  якуний  баҳосида  эди.

Мендан  кейин    сўзга  чиққан  устоз  журналистика     назарияси,     миллий журналистика,   журналистик   суриш- тирув, журналистнинг этикаси ва менинг

диплом   ишим   мавзусида   батафсил фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Орадан чорак аср вақт ўтди. Аммо, диплом раҳбаримнинг «Журналист бир

чизиқ  сўзни  ўз  дунёқарашидан  келиб чиқиб ёзишга ҳаққи йўқ. Нўноқ, савияси

паст,   билимсиз   журналист   ўзининг нохолис   фикр-мулоҳазалари   билан

оммани   орқасидан   эргаштирмасин.  Кўпчиликнинг  фикрини  чалғитмасин.

Журналистика  шундай  улуғ  касбки, унда   ишлаётган   ҳар   бир   ходим

жамият  юкини,  инсоният  шаънини елкасида      кўтаришга      мажбур. Орамизга  бундай  оғир  ва  шарафли масъулият юкини кўтара олмайдиган ҳамкасблар   кириб   қолса,   ёмон бўлади. Чекка    бир    туман  газетасида Дилбар    Ҳайдаровадек    ҳамкасбларимиз     борлигидан     қувондим. Агар Дилбар рози бўлса, Тошкентда қолишни   истаса,   ҳеч   иккиланмай «Ўзбекистон  адабиёти  ва  санъати» газетасига  ишга  олган  бўлардим»,

деган  фикрлари  сўзма-сўз  эсимдан чиқмайди.       Касбимга       бўлган садоқатим   қанчалик   кучли   бўлса, масъулият ҳисси ҳам жону жисмимга қўшилиб кетгандек, туюлади.Ўйлаб кўрсам ўтган йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида «Аёл ва жамият», «Чортоқ     ҳақиқати»     газеталарида раҳбар  бўлиб  ишлабман.  Мана,  ўн йилдирки,   «Ўзбегойим»,   «Болажон Ўзбегойим» газеталарининг ҳар сони, ҳар сатрида  қалбим қўри, кўзимнинг нурлари  бор.  Таҳририят  ҳовлисига қадам қўяр эканман, оилани, рўзғорни, ҳатто болаларни ҳам деярли унутаман.

Мен   учун   ҳар   қандай   тантана, базм,  тўй-ю  бошқа  маросимлар  ҳеч қачон   биринчи   навбатда   бўлмаган. Ҳатто  уйқудан  уйғонганимда,  намоз ўқиётганимда   ҳам   «ишим»   эсимга тушаверади.      Ҳар   гал   янги   бир «қаҳрамон»     билан     суҳбатлашсам,

гўёки   ўша   инсонлардаги   яна   бир яхши   фазилатни   кашф   қилгандек,

севинавераман.  Бир кунда ҳеч бўлмаса бир    устозимиз,    ҳамкасбларимиз,

газетамиз қаҳрамонлари эсланади.Уларнинг  ҳақларига  дуолар  қиламиз.  Чунки,  бағрикенг   –   раҳматли   Маҳмуджон   Маъмуров, Муҳаммаджон        Тожиддинов,        Абдураҳмон Отажонов, Мирзаабдулла Ибрагимов, Сайдулла ака Ғайбуллаев,  қундузхон опа Норматова, Тохирахон Абдурасулова каби яхши инсонлар билан ишладик. Маҳмуджон Парпиев, Аҳмаджон Адашев, Одилжон Инамов, Носиржон Деҳқанов, Манзура Отақўзиева сингари  ўз  касбининг  усталари  билан  ҳамфикр бўлдим. «Чортоқ     ҳақиқати»     газетаси     таҳририяти  Аҳмадилло    Солиев,    Абдулҳамид    Ҳайдаров, Баҳодир    Аманов,  Исроил  Юсупов,  Расулжон Умматов, Маҳлиё Отабаева, Турғуной Насритдинова, Наргиза   Режаббаева,      Ботиржон   Режаббаев, Моҳира   Насритдинова   каби   жамоада   ишлаган журналист  ва  ходимлар  меҳнатлари  билан  янада файзли бўлди.

27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Шу муқаддас даргоҳда тарбияланиб, касб   маҳоратини   оширган      шогирдим,   айни вақтда  газетамиз  муҳаррири  Баҳодир  Тиллаевни келгусидаги  ҳамма  ишларига  омадлар  тилайман, дуо қиламан. Аслида,   бу   мақолани   ёзишимга   бутунлай бошқа мавзу сабаб бўлганди. Кўнглимни, дилимни
оғритаётган    бир    қанча    муаммоларни    очиб ташлашга қарор қилгандим. Ўз куни ўзига қолган журналистнинг  қадри,  бугунги  кунда  ОАВларига берилаётган    имкониятларнинг    олдида    турган тўсиқлар,  ичимиздан  чиққан  айрим  «блогер»лар,
тезкор  ахборот,  ижтимоий  тармоқлардаги  айрим адолатсизликлар,  тарғиботнинг  тескари  таъсири, ютуқлар   эмас,   орқага   кетаётган   бир   қатор кўрсаткичлар тўғрисида тўлиб-тошиб ёзмоқчи эдим. Телевидениеда намойиш қилинаётган аксарият турк сериалларидаги ахлоқсизлик, улардан андоза олиб ишланаётган   айрим   мутахассисларнинг   хатоси, миллий   урф-одатларимизга   тўғри   келмайдиган
кўрсатувлар ҳақида кўпроқ «бонг» уриш кераклиги қийнаётганди.Халқимизда, «Ўрик ўрикдан ранг олади» деган мақолни  бугун  кўпроқ  ишлатишга  тўғри  келаяпти.
Сабаби,  нафақат  тақлид  кўпайди,  балки  ножоиз ҳатти-ҳаракатлар, салбий кўрсатувлар ёки ижтимоий тармоқларда  тарқатилаётган  айрим  ахборотлар яхшиликка хизмат қилмаяпти. Мисол  учун,  ўзини  «Энг  фаол»,  «Энг  биринчи» деб,   дунёнинг   у   чеккасию   юртимизда   содир этилаётган  қотилликларни  ижтимоий  тармоқларга
жойлаётган  «ҳамкасб»ларимиз  нимани  ютяпти-ю нимани тарғиб қиляпти.
Ота  ўз  болаларини  қўллари  билан  ўлдириши, бола   отасини   ёки   онасини,   туғишганларининг жонига  қасд,  суиқасд  қилиши,  беҳаёлик,  ўғирлик жиноятларини  оммага  тарқатилаётгани  ижтимоий ҳаётимизга   наф   келтиряптими?   Йўқ,   аксинча.
Одамларнинг  дийдасини  қотиряпти,  гўё.  Шундай қилиш  мумкинлигини  кўринмас  ришталар  орқали тарғиб қилинмаяптими? Бу   фикрларимдан   қайсидир   билағон,   «Оя,
замондан орқада қолибсиз», дейиши мумкин. Агар, менинг  муносабатим  тўғри  бўлмаса,  ана  шундай «шов-шув»лар бошланган вақтдан ҳозиргача ёки шу йилнинг ярмигача содир этилган кўнгилсизликларни ўрганиб  кўрсин.  Жиноятчиликларнинг  қайси  тури кескин камайибди? қайси ёзганларимиз натижасида маънавий ютуқларни қўлга киритибмиз?
Шу фикримни кўп такрорлайман. Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошларида бир мавзу – «Нонни исроф қилиш» тўғрисида оммавий ёзила бошланди.  1985  йиллардан  кейин  ойнаи  жаҳон  орқали  ҳам нон ва нон маҳсулотларини исрофи бўйича туркум
кўрсатувлар   кўпайди.   Бундан   одамлар   хулоса қилмади, аксинча ахлат уюмларига нонни ташлаш мумкинлиги  даъватдек,    исрофгарчилик  авжига чиқди.  Ана  ундан  кейин,  тўқсонинчи  йилларнинг ўрталаригача ноннинг қадри, ёмон ўтди. Бу  ҳолатни  эслашимга  сабаб,  бир  мавзуга ёппасига  берилиб  кетишнинг  хосияти  йўқ.  Бундан
кўзи  билан  кўрмай,  муаммони  яхши  ўрганмай ижтимоий    тармоқларда    ўзини    «кўрсатаётган» «ҳамкасб»ларимиз  тўғри  хулоса  чиқариши  керак. Ёлғон маълумот туҳмат ўрнини босишини эсларидан чиқармаганлари маъқул. Бунга битта мисол келтираман. Жорий йилнинг 20 июнь куни Янгиқўрғон тумани мактабгача таълим
бўлимида  «Маънавият  –  ҳаёт  кўзгуси»  мавзусида кўргазмали    семинар    ва    матбуот    анжумани ўтказилди. Кун    тартиби    бўйича,    вилоят    мактабгача таълим    бошқармаси    бошлиғи    Х.    Юсупова,  Республика   Маънавият   ва   маърифат   маркази
вилоят  бўлими  раҳбари  Ҳ.  Маткаримов,  вилоят  ҳокимининг  маслаҳатчиси  У.  Шерматов,  вилоят ҳокимлиги  ахборот  хизмати  бош  мутахассиси  А.
Абдувалиевларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Аммо,   бу   тадбирни   «Макон   хабарлари»да қайсидир «калласи катта» «Маишат», «зиёфат» деб ёзибди. Инсофсиз, дедим юрагим оғриб. Сен ўзинг кимсанки, бундай ёлғон маълумот тарқатасан?
Агар   ижтимоий   тармоқлар   шу   йўналишда кетса,     телеканалларимиз     ўз     иш     услубига ўзгартишлар  киритмаса,  бора-бора  одамларнинг журналистикадан   хафсаласи   пир   бўлмайдими? Матбуотнинг     серқирра     жилоси     хиралашиб кетмайдими?  Бу  улуғ  касбни  ўз  манфаати  учун «қурол» қилиб олганлар ўзига қачон «ойна» тутиб
кўради?  Касб  байрами  арафасида  бир  ёқлама тарбия  олмаганим,  баҳоси  (000)  қийматга  тенг, (???)ларга   ўхшаган   назарияни   ўқимаганим   учун устозларимга раҳматлар айтаман. Ўз касбининг фидойилари бўлган касбдошларимни Матбуот    ва    оммавий    ахборот    воситалари ходимлари куни  билан табриклайман.

Дилбар ҲАЙДАРОВА.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz