Комбайнлар мавсумга шай

Туманимизда 2020 йил ғалла ҳосили учун 3740 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиб, мўл ҳосил яратилди.

Шу ҳафтанинг пайшанба куни “Чортоқ туман Агросервис МТП” МЧЖда мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва Сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  Т. Рапиқов, туман ҳокими А. Отаходжаев, тумандаги сектор раҳбарлари, соҳага тегишли ташкилотлар иштирок этишди.

Мавсумда 14 та ўрим отрядлари ташкил этилиб, уларга биттадан ўрим комбайнлари бириктирилган. Семинар давомида ўрим отрядларининг ҳар бир аъзосига ўз вазифаси бўйича батафсил тушунчалар берилди. Бу йилги мавсумга пухта тайёргарлик кўрилди,  – дейди  “Чортоқ туман Агросервис МТП”  МЧЖ директори  А. Азизов. – 14 та ўрим комбайнлари шай ҳолга келтирилди.  Бунинг учун 180,0 млн. сўмлик эҳтиёт  қисмлари билан таъмир ишлари амалга оширилди.  Ҳозирда 1 дона «Вектор-410», 8 дона «Класс Доминатор-130», 1дона «Кейс-4088» ҳамда 4 дона «Кейс-2266» русумли камбайнлари «олтин бошоқ»ларни қисқа фурсатларда йиғиб-териб олишга тайёр.  

Ўз мухбиримиз.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz