Чортоқлик ғаллакорлар ҳосилни йиғиштиришга киришдилар

Ғалла – миллий бойлигимиз, ризқ-рўзимиз манбаидир. Бу йил Чортоқ туманида 3740 гектар майдонда агротехник тадбирларни оби-тобида бажарган ҳолда “Чиллаки”, “Андижон-2” каби 7 хил буғдой навлари парваришланди. Эндиги вазифа тумандаги 145 та фермер хўжалиги далаларида етиштирилган мўл ҳосилни талофатсиз, нест-нобуд қилмай ўриб олиб, давлат омборларига сифатли қилиб топширишдан иборат.

Ҳосилни йиғиб олиш учун туманда 14 та отряд шакллантирилган бўлиб, ўрим даврида иш самарадорлигини таъминлаш мақсадида оператор ва механизаторлар учун зарур шароитлар яратилди.

Бугун “Р.Ортиқов”, “Ойқирон миришкорлари” ММТП ва “Мучум Чортоқ мева-узум” агрофирмаси ҳудудидаги “Ханифа ая”, “Ойқиронлик пахтакор”, “Шохсанам Элдорбек Гулсанам”, “Намуна Нозима Акбаршоҳ”, “Алимардон Абубакир Гуласал” фермер хўжаликларида Чортоқ туман ҳокимлиги мутасаддилари, тегишли ташкилотлар, 4-, 6-,10-, 11-, 14-отрядлар раҳбарлари иштирокида “Класс” русумли комбайнлар ўримга туширилди. Ўрим олдидан дуои фотиҳа қилиниб, ҳосилга барака тиланди.

Чортоқлик ғаллакорлар ҳосилни йиғиштиришга киришдилар

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz