ИЛҒОР ПИЛЛАКОРЛАРГА РАҒБАТ

Бугунги кунда туманимиз пилла хирмони тобора юксал-моқда. “Соф Ипак Инвест”  МЧЖ тасарруфидаги қабул қилиш омборига аҳоли томони-дан етиштирилган  пилла топширилмоқда (суратда). Жорий йилги мавсумда туманимиз аҳолисига 2998 қути ипак қурти тарқатилган бўлиб, режа бўйича 164,0 тонна сара  пилла топшириш белгиланган.

20 май ҳолатига 34 тонна етиштирилган ҳосил топширилди. Пиллакорлар орасида режани ортиғи билан бажарган илғорлар кўпчиликни  ташкил қилмоқда.

Жумладан, “Фарғона Файз” ММТП ҳудудидан Муҳаббат Жўрабоева (1 қутидан 83,8 кг), Икром Ҳолмирзаев (83кг), “Мучум Кесканёр Техсервис” ММТП ҳудудидан Ўктам Оманов (73,4 кг), Адолат Мадумарова (60кг), Муҳаббат Эргашева (65,1кг), “Ойқирон миришкори” ММТП ҳудудидан Обиджон Баҳромов (66,9кг), Бахтиёр Солиев (87,5кг), Шоҳида Бўтабоева (81кг), Жобирбек Ҳошимов (80кг), Р. Ортиқов номли ММТП ҳудудидан Мадина Жўраева ( 82кг), Дилбархон Жўраева (79,7кг) бошқаларга ибрат бўлишди.

Қувончли томони жорий йилда барча соҳалар каби пиллачилик  бўйича ҳам аҳолига Президентимиз ва давлатимиз томонидан алоҳида эътибор кўрсатилмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарорига мувофиқ, 1-2-мавсумда ипак қурти боқиб, ҳар бир қутидан 50-55 кг дан пилла етиштирган, 3-4-мавсумда ҳар бир қутидан 40 кг дан ҳосил олган ишсиз ва кам таъминланган фуқароларга пилла ҳақига қўшимча тарзда 700 минг сўмдан ҳақ тўлаш белгиланди.

Бугунги кунгача ана шундай пиллакор-фуқароларнинг 344 нафари рўйхати шакллантирилди ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан мазкур маблағтўланиши йўлга қўйилди. Ишонамизки, бундай рағбат пиллакорларимизни янада фаоллик ва шижоат билан ишлашга ундайди. Олдимизда мавсумнинг  асосий палласи турибди.

Фурсатдан фойдаланиб, пилла-корларга ғайрат-шижоат, баракали ҳосил тилайман.

Жамолиддин СИДДИҚОВ

         “Чортоқ Агропилла инвест” МЧЖ раҳбари.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz