Жасорат унутилмайди.

      Инсонга аввало тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак.Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик ва хотиржамлик-тараққиёт гаровидир. Хозирги бутун дунёда вужудга келган пандемик вазият ҳамда унинг иқтисодиётга салбий таъсирини кузатиб яна бир бора бунга  амин бўлдик.

       Биз ўзбеклар азалдан тинчликсевар халқмиз, 9 майни Хотира ва қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлашимиз замирида ҳам тинчликни қадрига етиш, урушни батамом қоралаш билан бир қаторда кексаларимизни эъзозлаш сингари буюк миллий маънавий меъросимиз тарғиб қилинади.

     II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 433 230 нафар одам иштирок этди, олти юз мингдан ортиқ ҳамюртларимиз ногирон бўлиб қайтди, қарийиб беш юз мингга яқин ватандошларимиз жангларда халок бўлишди

        Мана шу улуғ айём куни олдидан ҳаммамиз энг аввало уруш майдонларидан қайтмаган минг-минглаб юртдошларимизнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиб, уларнинг рухи покларига хурмат бажо келтирамиз, айни вақтда жанг майдонларида мардлик ва жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб,  орамизда соғ-саломат юрган муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз. Тинч осойишта кунларимиз, мусаффо осмонимиз учун уларга миннатдорчилик билдирамиз.

        Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан   2020 йил 30 мартдаги Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармони мамлакатимизда 9 май Умумхалқ байрамини ўтказилиши, шунингдек Иккинчи жахон урушидаги халок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватан обрў-эьтиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиъатдан ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш  ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчиларини ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида имзоланди.

       Бугунга келиб ўз яқинлари, элимиз ардоғида, давлатимиз ғамҳўрлигида умргузаронлик қилаётган табаррук фахрийларимиз ҳар қанча эъзозу эҳтиромга лойиқдирлар, уларни ҳар қанча қадрлаб, бугунги кунда ҳам тинчлик-осойишталик, халқимиз соғлиги, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унунумли меҳнат қилаётганларимизнинг шукронасини қилиш кишини маънан рағбатлантиради.  Яшашга , келажакка эзгу мақсадлар белгилашга, элу-юртга садоқат ва қатъият билан астойдил хизмат қилишга ундайди. Зеро, инсон-азиз, хотираси-муқаддасдир, жасоратлар эса унутилмайди!    

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси  Ш.Турғунова

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz