Қарор ва ижро “Walnuts of Chartak”: Чортоқ туманида 45 гектарлик интенсив ёнғоқзор барпо этилди Aprel 19, 2020 Chortoq Haqiqati Чортоқ туманининг Қорабоғ ҳудудидаги сувсиз 20 йиллардан бери сув таъминоти йўқлиги сабабли фойдаланилмай келган 45 гектар майдонда “Walnuts of Chartak” фермер хўжалиги томонидан интенсив ёнғоқзор барпо этилди.125 метр пастликдан қувурлар ёрдамида 5 километрлик сув тармоғи тортилиб, бу фойдаланилмай келинган ҳудудга жон киритди. Бугун ана шу сув тармоғи ишга туширилди.Янги ташкил этилган боғ ҳудудига Туркиядан келтирилиб, маҳаллий иқлимга мослаштирилган 8000 туп “Фернор” навли ёнғоқ кўчати ўтқазилди.3 йилда ҳосилга кириши кутилаётган ёнғоқлар, 25 йил давомида йилига 60 кгдан 200 кг гача ҳосил бериши кутилмоқда. Ёнғоқ қатор оралари, маҳаллий кўчатларни парваришлаш шарти билан ёш оилаларга бепул бўлиб берилиб, у ерга ерёнғоқ, кунгабоқар ва бошқа экинлар экилди.“Walnuts of Chartak” фермер хўжалиги томонидан ҳудуддаги яна 30 гектар фойдаланилмаётган ерни ўзлаштириб, ўрикзор барпо этиш, шунингдек замонавий типдаги молхона қуриш режалаштирилмоқда.