Чортоқдаги Uztex корхонаси ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

Чортоқдаги Uztex корхонаси ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда

Бугунги коронавирус чекловлари пайтида вилоятимиздаги йирик экспортер корхоналар қатори, Чортоқдаги Uztex корхонаси ҳам карантин ва санитария талабларига тўла амал қилган ҳолда иш ташкил этиб, ишлаб чиқариш жараёнини тўхтовсиз давом эттирмоқда.

700 дан ортиқ ёшлар меҳнат қилаётган ушбу корхонада, ҳозирда кунлик 15-16 минг дона текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар 100 фоиз Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда. Корхона маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши натижаси, ишлаб чиқариш ҳажми муттасил ошириб борилмоқда.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz