Чортоқда 50 нафар ёш оила иссиқхона эгасига айланмоқда

Чортоқ туманининг Соҳибкор МФЙ ҳудудида 1 гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этилмоқда. 10 кун муддатда қурилиш ишлари якунланиб, 50 нафар ёш ва ишга эҳтиёжи бўлган оилалар 2 сотихдан иссиқхона эгасига айланадилар.
Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам бўлгани каби, бир сотих қиймати 5,5 миллион сўмга тўғри келаётган бу иссиқхоналарнинг ярим маблағи, давлат маблағлари ҳисобидан беғараз қоплаб берилади. Қолган қисми учун ёшларга имтиёзли кредит тақдим этилади.
Чортоқда 50 нафар ёш оила иссиқхона эгасига айланмоқда

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz