Чортоқ туманида 850 гектарга яқин фойданилмай келинган адирликларга сув келтирилмоқда

Чортоқ туманида 850 гектарга яқин фойданилмай келинган адирликларга сув келтирилмоқда

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устуворлик касб этган бугунги кунда, вилоятимизда фойдаланишдан чиқиб кетган дала майдонларини қайта ўзлаштириш, ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Биргина Чортоқ туманида 850 гектарга яқин сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар сабабли 25-30, баъзилари 40 йиллардан бери фойдаланишда бўлмаган адирликларга сув чиқариб, янги боғлар, сабзавот далалари барпо этилмоқда.

“Айқирон миришкорлари” ММТП ҳудудидаги ана шундай майдонга сув қудуғи бурғуланиши натижасида 110 гектар адир ҳудуди қайта жонланмоқда. 50 гектар майдонга пахта экилиши белгиланган бўлса, 10 гектар лимонарий, 5 гектар тутзор ҳамда 45 гектар интенсив боғ барпо этилмоқда.

Наманган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида эса вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан насосли сув тармоғи трубалари қайта тикланиб, 350 гектар майдон қайта ўзлаштириладиган бўлди.

Фойлаланишга кираётган бу майдонларда ташкил этилаётган боғлар ва экин далалари, ёш ва ишга эҳтиёжи бўлган оилаларга бўлиб берилиши, туманда ишсизликни камайтириш билан бирга, аҳоли даромадларини ошириши ҳамда дастурхонлар тўкинлигини таъминлаши кўзда тутилмоқда.

Chortoq Haqiqati

http://chortoqhaqiqati.uz